Dushanba - Shanba 8:00-17:00
Telfon raqam +998 66 232 23 58

Batafsil

Akademik litsey faol xodimlari: Xurshida Maxmudova

Махмудова Хуршида Иргашовна 1975 йил 3-октябрда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида зиёли оиласида туғилган. Миллати - ўзбек. Ўрта мактабни 1992 йилда тугатиб, 1992 йилда Самарқанд Давлат университети Биология факультетига ўқишга кирган ва 1997 йилда шу институтни тугатган. 1997-1998 йилларда Самарқанд давлат университети биология кафедрасида муҳандис лавозимида ишлаган. 1998-2001 йилларда Самарқанд давлат тиббиёт институти физиология кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритган. 2001-2006 йилларда Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги лицей интернатда биология фани ўқитувчиси, 2006-2009 йилларда Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицейда биология фани ўқитувчиси вазифаларини бажарган. 2009-2017 йилларда Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицейда биология кафедраси мудири лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилда “Ташқи муҳит таъсирида турли генотипдаги эчкилар сути ва қоннинг физиологик кўрсаткичлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси йиғилишининг 2012 йил 18 октябр ойидаги 191/1-сон баённомасига кўра биология фанлари номзоди илмий унвонига ега бўлган. “Заанен эчкиларининг маҳаллий шароитга мослашиш даврида озуқа рационини оптималлаштириш орқали сут маҳсулдорлигини ошириш” мавзусида докторлик диссертацияси ҳимояси 2024 йилга режалаштирилган, 2017-2019 йилларда Самарканд давлат тиббиёт институти Тиббий биология ва генетика кафедраси мудири вазифасида ишлаган. 2019 йил 8 апрелдан ҳозиргача Самарқанд давлат тиббиёт университети академик лицейи директори лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Aкадемик лицей директори вазифасида фаолияти давомида академик лицейнинг моддий ва хўжалик шароитларини яхшилашга кўмаклашиб келмоқда. 2023 йилда раҳбарлик қилган давридан бошлаб таълим муассасаси битирувчилари ОТМ га кириш кўрсаткичлари 91 % га етказилди. Махмудова Хуршида Иргашовна академик лицей ходимлари ва ўқувчилар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларга фаол қатнашиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар махкамасининг тегишли фармойиш ва қарорларини, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва академик лицейнинг маънавий-маърифий масалалар бўйича қабул қилган хужжатларини кафедра жамоаси ва талаба-ёшлар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, уларни ватанпарварлик, фидоийлик, она-Ватанга мухаббат ва садоқат рухида тарбиялаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар ташкил қилиб, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширмоқда. Махмудова Х.И. мамлакатимиз сиёсий тадбирларда ҳам фаол қатнашиб келмоқда. 2023-йилда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида Самарқанд вилояти 7-округга тегишли Самарқанд шаҳар 3- референдум участкаси комиссияси раиси ҳамда 2023-йилда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Самарқанд вилояти 7-округга тегишли Самарқанд шаҳар 3-сайлов участкаси комиссияси раиси сифатида фаолият юритди. Ҳозирги кунда Махмудова Х.И. 2 нафар Phd тадқиқотчиларига раҳбарлик қилмоқда. Ҳозирги кунгача илмий ва ўқув-услубий йўналишларда 2 та монография, 4 та ўқув қўлланма, 120 дан ортиқ илмий ишлар, 70 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар чоп еттирган. Фидойи педагог-олиманинг хизматлари кўпчиликка намуна бўла олади. Камтарин, ўзи ва ҳамкасбларига талабчан, изланувчан инсон академик лицей, қолаверса, университет илмий-педагогик жамоатчилиги орасида катта ҳурматга сазовор олималардан ҳисобланади. Оилали, бир нафар фарзанди бор.

03-Apr.2024