Dushanba - Shanba 8:00-17:00
Telfon raqam +998 66 232 23 58

Batafsil

Самарқанд давлат тиббиёт университети академик лицейида “ Раҳбар ва ёшлар” учрашув бўлиб ўтди.

#Rahbar_va_yoshlar 📌 Самарқанд давлат тиббиёт университети академик лицейида “Пайшанба - ёшлар куни” муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ва учрашув бўлиб ўтди. ❗ Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад - ёшларнинг тиббиёт соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг билим ва салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, келгусида етук ва рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишларига кўмаклашишдан иборат бўлди. ✅ Тадбир давомида Суҳроб Зайниев мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, тиббиёт соҳасида яратилаётган имкониятлар, рақамли тиббиётни жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ёш кадрларга бўлган эътибор ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. 👨‍⚕️ Шунингдек, лицей ўқувчилари билан самимий мулоқот ташкил этилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Ёшлар ўзларининг келгусидаги мақсадлари, тиббиёт соҳасидаги орзу-интилишлари ва ташаббуслари ҳақида фикр билдиришди. 📚 Тадбирда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, учрашув давомида фаол иштирок этиб, қизиқарли саволлар билан қатнашган ўқувчиларга эсдалик совғаси сифатида машҳур ва мазмунли бадиий асарлар китоблари тақдим этилди. ✅ Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг фикрини эшитиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда келажакда соҳанинг малакали мутахассисларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

09-May.2026